Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уруш қоидалари ўзгарди(ми): АҚШ ва Хитой бир-биридан дипломатик консулликларни ёпишни талаб қиляпти
23.07.2020 12:23,  
455

Дунёнинг иккита энг қудратли иқтисодиётлари АҚШ ва Хитой ўртасидаги дипломатик уруш давом этмоқда. Сешанба куни АҚШ расмийлари Хьюстон шаҳридаги Хитой бош консуллигини 72 соат ичида ёпишни талаб қилган эди. Reuters агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Хитой бунга жавобан Ухань шаҳридаги Америка консуллигини ёпишни кўриб чиқмоқда.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Reuters сўровига дарҳол жавоб бермади, аммо бугун журналистлар билан учрашувда, агар АҚШ ўз қароридан воз кечмаса, жавоб олиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Вазирлик буни сиёсий провокация, халқаро ҳуқуқ нормаларининг ва консуллик алоқалари бўйича Хитой-Америка шартномасининг жиддий бузилиши деб атади. 

Ўзи нимадан бошлади 

Хьюстондаги Хитой консуллиги ҳовлисида дипломатлар турли ҳужжатларни ёқишди ва маҳаллий аҳоли томонидан чақирилган ўт ўчириш бригадасининг ишлашига рухсат бермади. 

Консулликларни ёпиш ҳақидаги қарорлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ёмонлашаётган бир пайтда қабул қилинди. Politico нашрининг ёзишича, Қўшма Штатларнинг сўнгги қадамлари яқинлашиб келаётган президент сайловлари билан боғлиқ: овоз бериш жараёнида рейтингини йўқотаётган Президент Доналд Трамп Хитойга нисбатан қаттиқ муносабатни намойиш қилмоқда.

Чоршанба куни Оқ уйда матбуот анжумани ўтказган жаноб Трамп мамлакатдаги Хитойнинг бошқа элчихона ва консулликлари ёпилиши мумкинлигини инкор қилмади.

Ҳозирда Америка ҳудудида Хитойнинг Нью-Йорк, Чикаго, Сан-Франциско ва Лос-Анжелесдаги консулликлари ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан