Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уханда ҳудуддан ҳудудга ўтиш чеклаб қўйилди
15.02.2020 13:13,  
550

Коронавирус ўчоғи ҳисобланган Хитойнинг Ухан шаҳрида 14 февралдан карантин режими янада кучайтирилди. Бу ҳақда мамлакат коммунистик партияси расмийлари маълум қилди.

Таъкидланишича, ҳукумат Уханда шаҳар ичидаги ҳудуддан ҳудудга ўтишни тақиқлаб қўйди.

Энди шаҳар ичидан туманларга фақатгина назорат-ўтказув пунктлари орқали ўтиш мумкин. Ўтиш учун эса жиддий сабаб бўлиши талаб қилинади. Акс ҳолда ўтказиш тақиқланади.

Ўтказув пунктларида мутахассислар фуқароларнинг тана ҳарорталарини текширишади.

2019 йилнинг декабрида бошланган эпидемия сабаб, Хитойда вафот этганлар сони 1500 кишидан ошди.

Эслатиб ўтамиз, Хитой ҳукумати мусулмонлар кўп яшайдиган Шинжон-Уйғур автоном ўлкасида шаҳар ичида ҳудуддан ҳудудга назорат-ўтказув пунктлари орқали ўтиш режимини жорий қилган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан