Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уй-жой коммунал хўжалик вазири лавозимидан озод этилди.
6.01.2021 13:02,  
538

Уй-жой коммунал хўжалик вазири лавозимидан озод этилди, Автомобил йўллари қўмитаси раисига ҳайфсан ва қурилиш вазирига огоҳлантириш берилди.

4 январ куни Вазирлар маҳкамасида президент администрасияси раҳбари Зайнилобиддин Низомитдинов раислигида 2020 йил якунлари ҳамда 2021 йил учун белгиланган устувор вазифалар тўғрисида йиғилиш ўтказди, дея хабар берди.

«Танқидий руҳда ўтган йиғилиш якунлари бўйича президентга ахборот берилган. Бунга асосан давлат раҳбари уй-жой коммунал хўжалик вазири Музаффар Солиевни ишда йўл қўйган хато-камчиликлари, берилган огоҳлантиришлардан тегишли хулоса чиқармагани учун лавозимидан озод қилган».

Бундан ташқари, Автомобил йўллари қўмитаси раиси Абдурахмон Абдувалиевга ҳайфсан эълон қилинган, ҳамда қурилиш вазири Ботир Зокировга огоҳлантириш берилган.

Абдурахмон Абдувалиев 6 ой ичида кўрсатилган камчиликларини бартараф этмаса, лавозимида қолиш масаласи кўриб чиқилиши айтилд",- дея хабар бермоқда Газета.уз

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан