Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фирибгарлик билан уй-жой учун ер сотмоқчи бўлиб, 81 млн сўм олган фермер ушланди
29.04.2020 12:20,  
266

Норинда 3 нафар фуқаронинг 81 млн сўм маблағини қўлга киритган фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсуддинов хабар қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Норин тумани бўлими томонидан фуқаро А.нинг туманда фаолият кўрсатувчи “А-О” фермер хўжалиги раҳбари Т.Р.нинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, ёзган мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда,  фермер хўжалиги раҳбари Т.Р. фуқаро А. ва яна 2 нафар фуқароларнинг ишончига кириб, уларни алдаб, “Катта Ўлмас” массиви ҳудудидаги хўжаликнинг суғориладиган экин ер майдонлари ҳисобидан уларга уй-жой қуриш учун ер ажратиш ва ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 81 млн. сўм пул маблағларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Шунингдек, текширув давомида фермер хўжалиги раҳбари Т.Р. муқаддам Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан судланганлиги маълум бўлган. 

Мазкур ҳолат юзасидан “А-О” фермер хўжалиги раҳбари  Т.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан