Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уй шароитида болаларни коронавирусдан қандай ҳимоя қилиш мумкин?
25.07.2020 14:46,  
735

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда коронавирус инфекциясини даволаш ва касалликни олдини олиш бўйича саволларга жавоб қайтарилди.

— Мен касал бўлдим, ёш болаларим бор. Улардан алоҳидалана олмайман. Нима қилиш мумкин?

Болалар билан яқин алоқада инфекция юқтиришдан сақланишнинг имкони йўқ. 

Агар изоляцияланиш имкониятингиз бўлмаса, болалар ҳам инфекция юқтиришлари эҳтимоли катта. Чунки вируснинг юқумлилиги ўта юқори.

Ҳатто мунтазам ҳимоя чоралари: қўлни совунлаб ювиш, ниқоб тақиш, санитайзерлар, тузли эритмалар ҳам битта жойда бўлганда инфекция юқишидан ҳимоя қила олмайди.

Шу ўринда унутмаслик керак, болалар COVID-19 асосан симптомларсиз ёки енгил формада ўтказишади. 

Фақат тумов, иситма кўтарилиши, томоқ қирилиши, ич қотиши каби аломатлар кузатилиши мумкин. Бироқ аксарият ҳолатларда болалар ўзларини яхши ҳис қилишади ва катталарга қараганда кучли лоҳаслик ёки иштаҳа йўқолиши каби белгилар кузатилмайди.

Аломатлар пайдо бўлганда симптоматик даволаш: суюқлик ичириб болани терлатиш, бурунни тузли эритмада чайиш, иситма 38,5дан юқори  кўтарилганда - болалар парацетамоли бериш зарур.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан