Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова коронавирус инфекцияси профилактикаси борасидаги саволларга жавоб қайтарди.
Савол: Уй шароитида кислород концентратори ва пульсоксиметрлардан фойдаланаётган беморлар учун қандай тавсиялар берилади?
Пульсоксиметрдан қандай фойдаланиш керак?
- - Мослама ёқилгандан сўнг, ўз-ўзини синаб кўриш жараёни тугаши билан бир неча сония кутиш керак;
- - Мосламани бармоққа ортиқча босимсиз ўрнатиш керак;
- - Мослама лак билан бўялган тирноққа қўлланилмайди;
- - Мосламанинг батареясини ўз вақтида зарядлаш ёки батареяларни ўзгартириш лозим;
- - Мосламадан бир кунда 2-3 маҳал, зарурат бўлса ундан кўпроқ фойдаланилади;
Уй шароитида кислород концентраторини қўллаш қоидалари:
- - Кислород концентраторини ҳаво эркин айланиши ва хонанинг мақбул намлиги бор жойга ўрнатиш керак. Мослама иссиқлик манбалари яқинига қўйилмайди;
- - дистилланган сув билан кислородни намлаш учун мўлжалланган махсус идиш тўлдирилади;
- - Шифокор тавсиясига биноан кислород терапиясининг давомийлиги ва ҳаво оқими режими кузатилади;
- - Оила аъзоларини ўзаро зарарламаслик учун шахсий бурун канюляларидан фойдаланилади;
Кислород концентраторини ишлатиш кетма-кетлиги:
- - Резервуарни белгиланган жойигача намлагич сув билан тўлдирилади;
- - Мослама ёқилади. Канюлянинг бир учи мосламага уланади, иккинчи учи эса бурун йўлларига қўйилади;
- - Кислород оқими ўрнатилгандан кейин, шифокор тавсиясига кўра кислород терапияси бошланади;
- - Кислород терапиясини бурун канюляси орқали олаётганда кўкрак қафаси ва қорин билан нафас олинади. Ўпканинг максимал даражада қисилиши ва тозаланиши учун равон нафас олинади;
- - Машғулот охирида ҳаво таъминоти тўхтатилади ва мослама электр тармоғидан ўчирилади.