Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уйда коронавирусдан даволанаётганлар қандай дориларни ичиши керак?
10.07.2020 16:22,  
7981

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда саволларга жавоб берди.

Савол: Коронавирусга чалинган, лекин касалликнинг аломатлари бўлмаган беморлар, янги қоидаларга мувофиқ, уй шароитида кузатувда бўлади. Бу тоифадаги беморлар қандай дори воситаларини қабул қилиши лозим?

Жавоб: Симптомсиз, яъни касаллик аломатларсиз кечаётган беморларга ҳақиқатдан ҳам уй шароитида кузатувда бўлишга рухсат берилди.

Кузатувни оилавий поликлиникадан умумий амалиёт шифокори олиб бориши шарт!

Ҳар куни телефон орқали бемор билан боғланиб, унинг аҳволидан, тана ҳарорати ва бошқа шикоятлари бор-йўқлигидан хабардор бўлиши керак.

Уйда кузатувда бўлган беморлар оила аъзоларидан яккаланиши лозим;

- жисмоний фаоллик, гигиена талабларини барчасини вақтида бажариш, хонани тез-тез шамоллатиб туриши лозим;

- идиш-товоқлари бир маротаба ишлатиладиган ёки ўзи учун индивидуал бўлиши керак;

- дори воситаларидан фақат қонни суюлтирувчи ва иммунитетни кўтарувчи дори воситаларини профилактик равишда қабул қилиши мумкин;

- агар кузатув даврида қандайдир шикоятлар пайдо бўлса: йўталиш, томоқ қирилиши, таъм ёки ҳид сезишнинг бузилиши, тана ҳарорати кўтарилса, зудлик билан оила шифокорига ёки 103 рақамига қўнғироқ қилиб шифохонага ўтказилиши лозим".

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан