Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«UzAssets» инвестиция компанияси ташкил этилди
17.06.2020 13:10,  
84

«Хусусийлаштириш жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ҳукумат қарори (381-сон, 15.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, давлат иштирокидаги корхоналарнинг инвестициявий жозибадорлигини таъминлаш учун сотишдан олдин тайёргарлик ишларини амалга ошириш ва салоҳиятли инвесторларга сотиш орқали хусусийлаштиришнинг муваффақиятли натижаларини таъминлаш бўйича Давлат активларини бошқариш агентлиги (Агентлик) муассислигида акциядорлик жамияти шаклида “UzAssets” инвестиция компанияси ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланди.

Компаниянинг устав капитали Агентлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси ҳисобидан 20,0 млрд сўм миқдоридаги пул маблағлари ҳамда тегишли корхоналарнинг давлат акция пакетлари (улушлари) номинал қийматида бериш ҳисобига шакллантирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан