Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Uzbekistan Airways Саудия Арабистонига рейсларни тўхтатди
28.02.2020 09:35,  
361

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 27 февралдан Саудия Арабистонининг Жидда ва Мадина шаҳарларига барча рейсларни вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди.

Бу чора Саудия Арабистони ҳукумати зиёратчиларнинг мамлакатга киришини вақтинчалик тақиқлагани билан боғланган. Ушбу тақиқлов остига 25 та давлатдан келувчи, жумладан ўзбекистонлик турист ва зиёратчилар тушган бўлиб, у коронавирус тарқалиши хавфининг олдини олиш зарурати билан тушунтирилган. 
    
Шу билан бирга авиакомпания қисқа вақт ичида Саудия Арабистонидан ўзбекистонликларни қайтариш мақсадидагина ушбу мамлакатга бир нечта рейсни амалга оширади. 

Авиакомпания қўшимча маълумотлар учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 71-240-39-33 телефон рақамига ёки 78-140-02-00 орқали авиакомпаниянинг ягона алоқа марказига мурожаат қилиш мумкинлиги маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан