Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Uzreport футбол бўйича Жанубий Корея чемпионати ўйинларини намойиш этади
10.05.2020 12:19,  
158

Бутун дунёда коронавирус туфайли юзага келган пандемия ортга чекиниб, аста-секин футбол мусобақалари яна қайтмоқда. Осиё мамлакатлари ичида энг илғори ҳисобланган Корея 1 лигаси мусобақаси старт олди.

Жонли футболни соғиниб қолган мухлислар қизиқишидан келиб чиққан ҳолда, Uzreport Жанубий Корея миллий чемпионати — Кей Лигаси ўйинлари трансляцияси ҳуқуқини сотиб олди.

Мазкур чемпионатнинг ўзбекистонлик футбол мухлислари учун яна бир эътиборли томони шундаки, ушбу мусобақада бир қатор ўзбек футболчилари легионер сифатида тўп суришади. Жумладан, Жамшид Искандаров «Сеонгнам»да, Рустам Ашурматов «Кванжу»да, Достон Турсунов "Пусан Ай Парк"да, Икром Алибоев эса «Сеул» клубида тўп сурмоқда.

Futbol TV телеканалида Кей Лигадан илк намойиш 10 май куни ҳамюртимиз Икром Алибоев тўп сураётган «Сеул» ҳамда «Канвон» клублари иштирокидаги ўйин билан бошланади.

Трансляция доирасида Кей Лига ғолиблиги учун асосий даъвогар жамоалар учрашувлари намойиши режалаштирилган.

Бу ўйинлар орқали нафақат ўзбекистонлик легионерлар фаолияти, балки Осиё майдонларидаги асосий рақибимиз бўлган Жанубий Корея футболи билан ҳам танишиб бориш имкониятимиз бор.

Маълумот учун, Корея Кей лигасида 1 2та жамоа қатнашади. Мусобақалар 8 майдан 8 ноябргача ўтказилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан