Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вадим Абрамов таркибда ўзгаришларга қўл урди. Лутфулла Тўраев ва Мурод Холмуҳаммедов ўрнига «Насаф» футболчиси миллий жамоага чақирилди
19.05.2021 22:39,  
198

Июнда ўтказиладиган ЖЧ-2022 саралаши доирасида марказлашган турнирга тайёргарлик давом этмоқда. Клублар миқиёсида бўлиб ўтаётган учрашувлар натижасига кўра мураббийлар штаби кенгайтирилган рўйхатга ўзгаришлар киритди, дея ёзмоқда ЎФА расмий сайти.

«Миллий жамоага чақирув олган Лутфулла Тўраев ҳамда Мурод Холмуҳамедов бошланажак йиғинда иштирок этмайдиган бўлишди. Уларнинг ўрнига эса ҳозирда «Насаф» клуби сафида ОФК кубогида муваффақиятли ўйнаётган Ҳусниддин Aлиқулов миллий жамоага чақирилди. У клуби билан Душанбедан қайтгач йиғинга қўшилади. 

Миллий жамоага номзодлар эртага, 20 май куни Тошкентда COVID-19 учун тест топширишади. Шундан сўнг уларнинг жисмоний ҳолати кўздан кечирилади. 21 май куни жамоа Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига йўл олади. Бўлажак сафар олдидан карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилиш мақсадида машғулотлар ёпиқ тарзда ўтказилиши режалаштирилган», - дейилади ЎФА хабарида.

Маълумот учун, июнь ойида ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш баҳслари доирасида Саудия Арабистонида марказлашган турнир бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий жамоаси Сингапур, Яман ва Саудия Арабистони миллий жамоаларига қарши ўйнайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан