Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вакцина ишлаб чиқилмагунча коронавирус билан курашиб яшайверамизми?
1.06.2020 18:08,  
182

Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:

Савол: Одамзод вакцина ишлаб чиқилмагунга қадар коронавирус касаллиги билан курашиб яшайверадими?

Жавоб: Коронавирус инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқиш билан бутун дунё олимлари шуғулланмоқда. Вируслар эса мутацияга мойил бўлишади. Балким, коронавируснинг ҳамма типига таъсир қиладиган универсал вакцина ишлаб чиқиш керак бўлар.

Вакцинани ишлаб чиқиш, клиник синовдан ўтказиш, профилактик самарадорлигини баҳолаш ва кенг аҳоли орасида қўллашга рухсат бериш каби босқичлари бор.

Унгача мазкур вирусдан сақланиш учун қўлни тез-тез ювиш, ниқоб тақиш режимига риоя этиш ва ижтимоий масофани сақлаш каби қоидаларга риоя этиш керак.

Савол: Кўп олимлар касаллик бўйича изланиш олиб боряпти. Олимлар вирус қачонгача давом этишини башорат қилишдими?

Жавоб: Ҳеч ким 2020 йилнинг 5 ойида юз берган на коронавирус пандемиясини, на иқтисодий-молиявий инқирозни, на нефть нархларини қулашини, на фонд бозорларидаги шўнғишни башорат қила олмаган, шу жумладан, касаллик борасида ҳам кейинги вазият тўғрисида ҳеч нима аниқ эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан