Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хориждаги ўзбекистонликларни олиб келаётган экипаж аъзолари ҳам карантинга олинадими?
18.05.2020 16:19,  
600

Бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Жорий йилнинг 11-24 май кунлари чартер рейсларда хориждан ҳамюртларимиз олиб келинди. Маълумотларга кўра, коронавирус бўйича эпидемиологик нохуш ҳудудларга бориб келгандан кейин экипаж аъзолари ҳам 14 кунлик карантинга олинади. Агар шундай бўлса, республика эҳтиёжи учун шунча экипаж аъзоларини қаердан топади?

Жавоб: Эпидемик вазият мураккаблашиб пандемияга айланган вақтда чартер рейслар амалга оширилганда экипаж аъзолари ҳам 14 кунлик карантинга олинар эди.

Ҳозирда экипаж аъзолари хориж давлатларига учиб боришда ўзларининг униформаларида бўлишади, чунки самолёт салонида йўловчилар бўлмайди.

Бироқ қайтишда тўлиқ ҳимоя кийимларида бўлишади. Ушбу экипаж бир давлатдан фуқароларни олиб келгач, эртасига бошқа давлатга учиб кетиши мумкин.

Улар карантинга жойлаштирилмайди, бироқ 14 кун давомида тиббий кузатув остида бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан