Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вазир ўринбосари Тошкент вилоятида бир неча раҳбар ходимни ишдан олди
13.02.2020 16:28,  
1111

1-10 февраль кунлари Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, полковник Азиз Тошпўлатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент вилояти ички ишлар органларининг тезкор хизмати фаолияти ўрганилди. Ички ишлар вазирининг тегишли фармойишига мувофиқ, ўрганишлар вилоятнинг 22та шаҳар-туман ички ишлар органлари бошқармалари, бўлим ва бўлинмаларида олиб борилди.

“Ўрганишлар давомида сайёр қабуллар ва йиғилишлар ўтказилди. Аҳоли хонадонларига кирилиб, фуқароларнинг яшаш шароитлари, уларни қийнаётган муаммолар билан яқиндан танишилди, муаммоларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди. Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди.

Яна бир эътиборли жиҳати, полковник Азиз Тошпўлатов Қибрай туманида жойлашган ИИВ 2-сонли академик лицейида ўқувчи ёшлар билан учрашув ўтказди. Учрашувда ёшларининг таклифлари, фикр-мулоҳазалари тингланди”, дейилади Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати томонидан Kun.uzʼга тақдим этилган хабарда.

11 февраль куни вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Азиз Тошпўлатов ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов бошчилигида ўрганишлар якунига бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилган. Йиғилишда вилоятдаги жорий криминоген вазият, унинг барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар танқидий руҳда таҳлил қилиниб, келгусидаги вазифалар қизғин муҳокама этилган.

Жумладан, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, полковник Азиз Тошпўлатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ текшируви якунига кўра Тошкент вилоятида бир неча раҳбарлар, жумладан, Тошкент вилояти ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи, Янгийўл тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими бошлиғи ҳамда туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, шунингдек, Янгийўл шаҳри ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилди, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан