Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ижро аппарати хўжалик фаолияти бошқармаси автохўжалиги томонидан 2021 йилда 5,5 миллиард сўмдан ортиқ маҳаллий автомобилларни харид қилиш бўйича шартномалар имзоланган. Бу ҳақда Давлат харидлари порталидаги маълумотларга таяниб, Telegram’даги «Давлетовуз» канали хабар берди.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида ҳукумат бошқармаси томонидан 1 миллиард 107 миллион сўмга 3 та Malibu 2 ҳамда 596 миллион сўмга битта Traverse автомобили харид қилинган. Шунингдек:
- 1 та Lacetti-Comfort Plus — 115 миллион 607 минг сўм;
- 1 та Isuzu автомобили — 399 миллион 500 минг сўм;
- 1 та Malibu 2 — 369 миллион сўм;
- 19 та Lacetti-Comfort Plus — 2 миллиард 196 миллион 533 минг сўм;
- 1 та Lacetti-Comfort Plus— 115 миллион 607 минг сўм;
- 1 та Damas-2 — 78 миллион283 минг сўм;
- 1 та Malibu 2 — 369 миллион сўм;
- 1 та Lacetti-Comfort Plus — 115 миллион 607 минг сўм;
- 1 та Lacetti-Comfort Plus — 115 миллион 607 минг сўм автомобиллари сотиб олинган.