Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Венеция архитектура биенналесида Ўзбекистоннинг биринчи Миллий павильони тантанали тарзда очилди
22.05.2021 16:04,  
73

Ўзбекистон жорий йил 22 май - 21 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Венеция архитектура биенналесида илк маротаба "Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти" мавзусидаги Миллий павильон билан иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Венеция биенналесида Ўзбекистон Миллий павильонининг дебют лойиҳаси очилишида Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Миллий павильони ташкилий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси бошқаруви раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори Гаянэ Умерова, шунингдек, Венеция биенналеси президенти Роберто Чикутто, ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле ва бошқалар иштирок этди.

Азиз Абдуҳакимов «La Biennale Di Venezia» халқаро архитектура биенналесида Ўзбекистон Миллий павильонининг биринчи лойиҳасини тақдим этишдан мамнуният изҳор қилди. У мамлакатимизнинг бой меъморий мероси ва замонавий маданий, академик ва профессионал ютуқлари халқаро мулоқотнинг тўлиқ иштирокчиси бўлиш, самарали маданий алмашинувни амалга ошириш, хорижий экспертларни долзарб минтақавий ва глобал масалаларни муҳокама қилишга таклиф қилиш имконини беришини таъкидлади.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси бошқаруви раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева миллий меросни асраб авайлаш ва шу билан бирга уни жадал ўзгариб бораётган дунё талабларига мослаштиришдек долзарб вазифалар бажарилаётганига эътибор қаратди. Венеция биенналесидаги Миллий павильон ана шу йўналишда академик ва бадиий тадқиқотлар ўтказиш, дунёнинг энг яхши мутахассислари билан мулоқот қилиш ва ҳамкорликдаги бажарилган ишлар натижаларини кенг жамоатчиликка намойиш этиш учун қулай майдонча экани таъкидланди.

- Ўзбекистонни биринчи Миллий павильон очилиши билан табриклайман, - деди Венеция биенналеси президенти Роберто Чикутто. - Бу мамлакат учун жуда муҳим лойиҳадир. Кураторлар ўзбек маҳалласи муҳитини яратиб, ўз фикр-мулоҳазаларини кенг жамоатчиликка етказа олди, деб ҳисоблайман. Биеннале меҳмонлари учун Ўзбекистон павильонига ташриф буюриш, ўзбек анъаналари ва маданиятини ҳис қилиш қизиқарли бўлади.

ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле йиғилганлар эътиборини ушбу воқеа Ўзбекистон учун катта тажриба эканига қаратди. “Мен учун Ўзбекистоннинг биринчи Миллий павильонининг очилишида қатнашиш катта қизиқиш уйғотди. Мамлакат ўзининг бой маданияти ва тарихи билан машҳур бўлиб, буларнинг барчаси мазкур лойиҳада ўз ифодасини топган”.

Павильон комиссари Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобланади. Лойиҳанинг асосий мақсади глобал маданий маконда миллий мавжудликни мустаҳкамлашдан иборат.

Тадқиқотларнинг муҳим қисми Тошкентда бўлиб ўтди, дея тушунтирди лойиҳа комиссари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори Гаянэ Умерова. У ушбу тадқиқот ва ҳужжатлар лойиҳаси Эмануэль Крист ва Кристоф Гантенбейн раҳбарлигида, кичик куратор ва тадқиқотчи Виктория Истон билан ҳамкорликда амалга оширилганини таъкидлади. «ETH Zurich» жамоаси маҳаллий консультантлар, талабалар ва Замонавий санъат маркази лабораторияси вакиллари билан яқиндан ҳамкорлик қилди.

Ижодий жамоа Ўзбекистонга бир неча марта ташриф буюриб, маҳаллалар ҳаётини ўрганган, оддий инсонлар билан суҳбатлашиб, фото ва аудиомаҳсулотлар тўплаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан