Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Венера сайёрасида ҳаёт излари топилди
15.09.2020 15:04,  
427

Венеранинг юқори қатламида баъзи тирик организмлар томонидан ишлаб чиқарилган фосфин газининг излари топилди. Бу ҳақда  Буюук Британия Қироллик астрономия жамияти хабар бермоқда.

Кашфиёт Кардифф университети (Буюк Британия) ва Массачусетс технология институти (АҚШ) олимлари томонидан Гавайидаги Жеймс Кларк Максвелл телескопи ва Чилидаги Атакама катта миллиметр тўлқинли антенна массиви ёрдамида амалга оширилди.

Воқеани шарҳлар экан НАСА директори Жим Брайденстайн Венерага энг устувор вазифа сифатида қараш вақти келганини айтди.

 

"Анаэроб биологиянинг ён маҳсулоти бўлган фосфиннинг аниқланиши, Ердан ташқари ҳаёт яратиш учун энг муҳим воқеа", - деб ёзди Брайденстайн ўзининг Твиттер саҳифасида.

Фосфин – рангсиз, жуда заҳарли газ. Ерда у кислородни талаб қилмайдиган анаероб микроорганизмлар томонидан ишлаб чиқарилади. 2019 йилда экзопланеталар (бошқа юлдузлар атрофидаги сайёралар) атмосферасида фосфинни излаш улардаги мумкин бўлган ҳаётнинг белгиси сифатида таклиф қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан