Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Видеога оладиган блогер ГАИ» воқеаси бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда
18.05.2021 17:06,  
424

Ижтимоий тармоқда «Видеога оладиган блогер ГАИ» сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.

«Жорий йилнинг 12 май куни Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Қурбонов Андижон шаҳар, Ю.Отабекова кўчасида «Дамас» русумли автомобилни тўхтатган ва ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Б.Ш.га нисбатан автомобилни тегишли ҳужжатсиз бошқарганлиги бўйича маъмурий баённома тузиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирган.

Шундан сўнг, ҳайдовчи ва ўзини «ҳайдовчининг отасиман» деб таништирган фуқаро ЙПХ ходимининг ёнига келиб турли изоҳлар талаб қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда» дейилади Бош бошқарма ахборот хизмати хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан