Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Вилоятда COVID-поликлиника ва call-центрлар қайта ишга туширилди» — Тошкент вилояти ССБ раҳбари
26.04.2021 09:45,  
375

Тошкент вилоятида коронавирус беморлари кўпаяётгани боис COVID-поликлиника ва call-центрлар фаолияти қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзиқулов маълум қилди.

«Тошкент вилоятида ҳозирда 479 нафар коронавирусга чалинган бемор бор. Зангиота-1 ва Зангиота-2 ихтисослашган юқумли касалликлар шифохонасида шулардан 332 нафари даволанмоқда. 147 нафар бемор эса клиник белгилари намоён бўлмагани учун уй шароитида даволаниб келмоқда.

Тошкент вилоятидаги беморлардан 36 нафарига бронхит пневмония, яъни ўпканинг яллиғланиши ташхиси қўйилаётгани касалликнинг яна қайтаётганлигидан дарак беради.

Вилоятда 237 та тез тиббий ёрдам бригадалари, мобил поликлиника ҳамда COVID-поликлиникалар ҳам фаолиятини тиклаб, ҳар бир туман ва шаҳарда call-центрлар қайта ишга туширилди.

Ҳозирги вақтда Зангиота туманидаги Назарбек санаторийси 350 ўринга мўлжалланган бўлиб, шифохонага кислород станцияси ўрнатиш ишлари якунланмоқда. Бундан ташқари Чирчиқ шаҳрида 120 ўринли ҳамда Олмалиқ шаҳридаги 140 ўринли юқумли касалликлар шифохонасига ҳам энг замонавий кислород станцияси ўрнатилмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли фармонига асосан, дори захирасини 3 ойга етказиш мақсадида 4 миллиард 365 миллион сўм пул ажратилди», — дейди Тўрақул Арзиқулов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан