Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева муҳим мурожаат ва саволлар юзасидан жавоб қайтарди.
— Вирус блокаторлари қай даражада вирусдан ҳимоялайди?
— Вирус блокаторлари бу Японияда ўйлаб топилган индивидуал бейджлар хисобланади.
Яратувчилар тасдиқлашича блокатордаги хлор диоксиди кишилар атрофидаги ҳавони зарарсизлантириб, бактерия, вирус ва замбуруғлардан тозалайди.
Аммо бу бейджиклар одамлар атрофидаги ҳавони ҳақиқатдан ҳам зарарсизлантириши тўғрисида илмий тасдиқлар мавжуд эмас.