Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вирусга қарши вакцина билан энг биринчи кимлар эмланиши очиқланди
30.03.2021 16:08,  
347

"ZF-UZ-VAC 2001" ва "AstraZeneca" вакцинаси билан энг биринчи кимлар эмланиши маълум қилинди.

Ушбу вакциналар орқали аҳолини коронавирусга қарши эмлашга тайёр, деб айтиш мумкин. Вакциналар бутун республика бўйлаб совуқлик занжирига амал қилган ҳолда жойларга етказиб берилди.
Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча республикадаги 12 та вилоят марказларида вакцина сақлаш омборхоналарида етказиб берилган вакциналар хавфсиз, совуқлик занжирига риоя қилган ҳолда сақланмоқда.  

Жорий йилнинг 1 апрелидан барча вилоят марказлари қолаверса шаҳар марказларида ташкил этилган эмлаш пунктларида 65 ёшдан юқори бўлган шахслар ва улар билан бир қаторда хавф ости гуруҳига мансуб бўлган тиббиёт ходимлари биринчи галда эмланади.

Коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш билан шуғулланадиган тиббиёт муассасалари ходимлари, тез тиббий ёрдам тизими ходимлари, шошилинч тиббий ёрдам тизими ходимлари, юқумли касалликлари шифохонаси ходимлари, коронавирусга лаборатория ташхисоти билан шуғулланадиган лаборатория ходимлари ва бирламчи тиббий-санитария хизмати ходимлари биринчи навбатда бепул эмланиши кўзда тутилган. 

Эмлаш бир пайтнинг ўзида COVAC дастури орқали AstraZeneca вакцинаси ва Хитой билан Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан бошланади. Бу ерда бир тартиб амал қилади. Демак, биринчи эмлашни қайси вакцина билан олган бўлса, ўша шахс иккинчи эмлашни айнан ўша турдаги вакцина олиш билан якунлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан