Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Внуково аэропорти Ўзбекистондан парвозлар апрель-май ойида қайта тикланишига умид қилмоқда
4.03.2021 19:57,  
154

Россиянинг Внуково аэропорти жорий йилнинг апрель-май ойлариданоқ қатор йўналишлар бўйича парвозлар қайта тикланишига умид қилмоқда. Бу ҳақда директорлар кенгаши раҳбари, аэропортнинг шерикликдаги эгаси Виталий Ванцев маълум қилди дея — хабар бермоқда Спутник.

Ванцев биринчи навбатда Ўзбекистон ва Тожикистон билан авиақатнов тикланишига умид билдирди.

“Биз апрель-май ойларидан ҳар ҳолда ҳамкорларимиз – МДҲ мамлакатлари билан очилишини кутяпмиз, аввало, Ўзбекистон ва Тожикистон билан. У ерда эпидемиологик вазият бизга қараганда анча яхшироқ. Билганингиздек, бизда ҳам у барқарорлашмоқда, шунинг учун бу икки бозор биз учун очилишига умид бор”, - деди Виталий Ванцев. Унинг сўзларидан РИА Новоси иқтибос келтирган.

Внуково аэропорти август-сентябрь ойига келиб барча халқаро йўналишлар бўйича парвозларнинг тўлиқ тикланишига умид қилмоқда.

“Халқаро рейслар очилиши билан йўловчилар оқими тикланишига умид қиляпмиз.  Ўйлайманки, ҳар ҳолда барча халқаро йўналишлар очилади, эҳтимол, август-сентябрь ойига келиб”,  - деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Москвага ташрифи давомида россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашиб, икки мамлакат ўртасида мунтазам авиақатновларни тиклаш масаласини муҳокама қилгани хабар қилинган эди. Бундан ташқари, Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ҳукумат Россия махсус комиссиясига мунтазам парвозларни қайта тиклашни таклиф қилиб, мурожаат йўллаганини маълум қилган эди. У жорий йил март-апрель ойида бирор бир ижобий жавоб бўлишига умид билдирилаётганини таъкидлаган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан