Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Волкан Бозкирнинг юртимизга ташрифи якунлари — БМТ расмий сайтида
12.07.2021 12:52,  
76

Шу йилнинг 5-7 июль кунлари БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси Волкан Бозкир юртимизга ташриф буюриб, давлатимиз раҳбари билан учрашди. Шунингдек, Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева ва Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов билан учрашувлар ўтказилиб, амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар билан танишган эди.

Яқинда БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси  раиси Волкан Бозкирнинг Ўзбекистонга мазкур ташрифи якунларига бағишланган пресс-релиз  БМТ расмий сайтида эълон қилинди.  “Дунё” ахборот агентлигининг маълум қилишича, БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раҳбари ушбу пресс-релизни, шунингдек, «Twitter»даги саҳифасида жойлаштириб, Ўзбекистон Президенти, БМТ доимий ваколатхонаси ва БМТ резидент-координаторига қўллаб-қувватлов, меҳмондўстлик ва энг муҳими, батафсил ва самарали учрашув ва мунозаралар учун миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистонга ташриф чоғида БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раисини Ўзбекистон Президенти қабул қилгани қайд этилган. Волкан Бозкир Ўзбекистонни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига сайлангани билан қутлаб, мамлакатнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ишида фаол иштирок этаётгани учун миннатдорлик билдирган, Ўзбекистоннинг Орол денгизи минтақасидаги ташаббусларини маъқуллаган ва парламентларнинг барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишдаги ролини эътироф этган.

Шунингдек, ташриф доирасида томонлар Афғонистондаги бугунги вазият юзасидан фикр алмашгани, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, бу ерда тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлагани ҳақида хабар қилинган.

COVID-19 пандемияси, вакцинация жараёнини адолат ва тенглик асосида таъминлаш, рақамли технологияларни ривожлантириш, гендер тенглигини қўллаб-қувватлаш ва аёллар, хусусан, ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар  хусусида фикр алмашилганига эътибор қаратилган.

Пресс-релизда БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси раиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан музокаралар ўтказгани маълум қилинган. Мазкур учрашувда чоғида Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рақамли алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, COVID-19 қарши вакцинаси жараёнлари масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, пресс-релизда Волкан Бозкирнинг Сенат Раиси Танзила Норбоева ва Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов билан учрашувлари ҳақида ҳам хабар қилинган. Учрашувлар чоғида Волкан Бозкир Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш йўлидаги кўп томонлама саъй-ҳаракатларга содиқлиги учун миннатдорчилик билдирган. БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси раиси хотин-қизлар етакчиларининг сиёсий фаолиятини рағбатлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини мамнуният билан қабул қилган.

Ташриф доирасида Волкан Бозкир ЮНЕСКО эътирофига сазовор бўлган қадимий Самарқанд ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилгани ҳам эътироф этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан