Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






WhatsApp орқали АҚШга иттифоқдош бўлган ҳукумат расмийлари кузатиб келинмоқда
1.11.2019 18:52,  
92

АҚШ билан иттифоқдош бўлган бир нечта ҳукуматларнинг юқори лавозимли амалдорларига нисбатан улар фойдаланадиган WhatsApp мессенжери орқали хакерлик амалиётлари ўтказиб келинган. Бу ҳақда WhatsApp ички тадқиқотлар бўлимига алоқадор Рейтерс манбаси хабар қилган.

Манбанинг айтишича, кузатилаётганларнинг “салмоқли” қисми юқори даражали ҳукумат раҳбарлари ҳамда ҳарбий амалдорлар ҳисобланади. Бешта қитъадаги камида 20 мамлакат амалдорлари кузатилмоқда.

Сешанба куни WhatsApp Исроилнинг NSO ширкатини 4 қитъадаги 1400 нафар фойдаланувчиларига хакерлик ҳужумлари уюштирганликда айблаб судга мурожаат қилганди.

Ҳужумга учраган WhatsApp фойдаланувчилари умумий сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Лондонда яшовчи инсон ҳуқуқлари бўйича адвокат 1 апрелда унинг телефонига киришга уриниш бўлганининг расмларини Рейтерсга тақдим қилган.

Расмий шахсларнинг телефонларига ким хакерлик дасртурлари юклагани маълум бўлмаса-да, NSO юқори даражали мижозлари – бир нечта ҳукуматларга хакерлик воситаларини сотганини айтиб ўтган.

Хакерлик ҳужуми нишонида бўлган шахслар орасида АҚШ, БАА, Баҳрайн, Мексика, Покистон ва Ҳиндистон амалдорлари ҳам бор.

Аввалроқ, Эдвард Сноуден давлат амалдорларига Whatsapp иловасидан фойдаланмасликни маслаҳат бергани хабар қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан