Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






WhatsApp'нинг янги сиёсати Телеграм фойдаланувчилари сонини кескин ошириб юборди
10.01.2021 11:01,  
431

Телеграм асосчиси бўлган Павел Дуров бу борада ўз фикрларини билдирди: «Миллионлаб одамлар WhatsApp'нинг фойдаланувчилар билан тузилган шартномасига киритилган ўзгаришдан ҳайратга тушди.

Унга кўра, энди WhatsApp фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари Facebook'га етказиб турилади. Бу эса бир неча йилдан буён давом этаётган одамларнинг WhatsApp'дан Telegram'га «кўчиб ўтиш» тезлигини янада оширди», деган Дуров.Телеграм асосчиси унинг мессенжери Facebook учун жиддий муаммо бўлгани ҳақида ҳам гапирди: «Эшитишимча, Facebook Telegram нега бу қадар машҳурлигини аниқлаш учун бутун бошли гуруҳ тузилган», дейди Дуров.

Telegram асосчиси мессенжерни ёмонлаб хабар тарқатувчи ботлар аниқланганини ҳам маълум қилди.WhatsApp фойдаланувчиларнинг маълумотларини Facebook'га бериши ҳақидаги хабар бутун дунё бўйлаб мессенжердан фойдаланувчилар танқидига сабаб бўлганди. Компания бу ишни Facebook'га тегишли экани билан изоҳлаган: «Facebook мессенжерининг бир қисми сифатида WhatsApp компаниянинг бошқа тармоқларидан маълумотлар олади ва эндиликда уларни улашади ҳам», дейилганди WhatsApp баёнотида.

Дунё бўйлаб катта машҳурликка эришган WhatsApp 2014 йил Facebook томонидан 19 миллиард долларга сотиб олинганди. Ўтган йил октябрда АҚШ Адлия вазирлиги Facebook'ни WhatsApp ва Instagram'га эгалик қилиши сабаб монополликда айблади. Бироқ Facebook бу савдоларни вазирликнинг ўзи тасдиқлаганини айтиб, вазиятдан чиқиб кетди.Тelegram'нинг дунё бўйлаб фойдаланувчилари сони 500 миллиондан кўплиги айтилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан