Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хабаровскда Ўзбекистон фуқароси комадан чиқмай вафот этди
22.02.2020 09:11,  
342

2020 йил 30 январ куни Россия Федерациясининг Хабаровск ўлкасида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасидан сўнг Ўзбекистон фуқароси С.Ф. Хабаровск шаҳар касалхонасига жойлаштирилган. Аниқланишича, ўзбекистонлик С.Ф. комадан чиқмай 14 февраль куни касалхонада вафот этган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норовнинг билдиришича, айни вақтда Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси томонидан марҳумнинг жасадини ватанга жўнатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилинмоқда.

Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиришини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан