Бундан 30 йил аввал АҚШ Ер орбитасига космонавтика тарихидаги энг катта астрономик расадхона - «Хаббл» (Hubble) телескопини чиқарган эди.
Шу муддат давомида телескоп Ерга сайёралар, юлдузлар, галлактика ва туманликларнинг минглаб тиниқ суратларини юборди.
2019 йилда «Хаббл» кузатувлари асосида турли давлатларнинг олимлари бир неча минг илмий ишларни эълон қилдилар.
Узоқ йиллар фаолиятда бўлишига қарамай, телескоп бортидаги икки камера ва икки спектрограф нормал ишламоқда.
Қуйида «Хаббл» томонидан суратга олинган энг гўзал суратлар билан танишинг.