Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хакерлар ЖССТга киберҳужум уюштирди
25.03.2020 09:06,  
380

Бир гуруҳ элита хакерлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ички электрон почта тизимини бузишга уринди. Сўнгги пайтларда ЖССТдаги киберҳужумларнинг умумий сони икки бараварга ошди. Бу ҳақда Reuters агентлиги ташкилотнинг ахборот соҳаси раҳбари Флавио Агиога таяниб хабар берди. У ҳужумларнинг кўпайишини ЖССТ ва дунёнинг SARS-CoV-2 коронавирус пандемияси билан кучайиши билан боғламоқда.

Воқеа тахминан 13 март куни рўй берган ва у ЖССТнинг почта серверларини бузишга қаратилган. Аммо хакерларнинг кимлиги ва ҳужум сабаблари ҳали номаълум.

«Сўнгги пайтларда ЖССТ киберҳужумлар нишонига айланди. Бизда аниқ статистик маълумотлар йўқ, аммо таҳминан қилинаётган ҳужумлар сони икки баравар кўпайган”, - деди Агио Reuters агентлигига берган интервюсида.

Феврал ойида ЖССТ баъзи хакерлар одамлардан пул ва шахсий маълумотларни ўғирлаш мақсадида ўзларини ташкилотнинг ходими сифатида танитишлари мумкинлигидан огоҳлантирган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан