Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳонгир Ортиқхўжаев бир овоздан Тошкент шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди (фото)
13.01.2020 11:29,  
1607

Йиғилишда дастлаб 2019 йил 22 декабрда ўтказилган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раисининг ахбороти тингланди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида айтилишича, шаҳар сайлов комиссиясига келиб тушган 25 та мурожаатлар қисқа муддатларда кўриб чиқилиб, ҳал этилган.

Умумий натижалар бўйича Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 22 нафар, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 12 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 11 нафар, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 11 нафар ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясидан 4 нафар депутат сайланди. Депутатларнинг 2 нафари ёки 3,3 фоизи 30 ёшгача, 30 нафари ёки 50 фоизи 30 ёшдан 50 ёшгача бўлганлар ҳамда 28 нафари ёки 46,7 фоизи 50 ёшдан катта ёшдагиларни ташкил этади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Регламентга кўра сессияда Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатга олингани ҳақида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори қабул қилинди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, йиғилишда “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш ва шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги масала ҳам кўриб чиқилди. Бу борада тасдиқланган қарорга мувофиқ, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 7 та доимий комиссиялари тузилди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Улар:

  • 1) Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича;
  • 2) Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича;
  • 3) Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича;
  • 4) Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича;
  • 5) Коммунал хўжалик ва экология масалалари бўйича;
  • 6) Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича;
  • 7) Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича.

Шунингдек, сессияда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига 48-Тинчлик сайлов округидан сайланган депутат Ортиқхўжаев Жаҳонгир Абидовичнинг номзодини Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида Тақдимномани ўқиб эшиттирди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор бир овоздан маъқулланди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Регламентга мувофиқ, сессияда “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аьзолигига номзодни тавсия этиш тўғрисида”ги масала ҳам кўриб чиқилди ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан таклиф этилган номзодлар тасдиқланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан