Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Халқ сўзи»га ҳужум қилган машҳур хакерлар гуруҳи энди Илон Маскка қарши уруш очди (+видео)
8.06.2021 09:02,  
224

Бундан бир неча йил аввал «Народное слово» ва «Халқ сўзи» газеталари сайтлари хакерлар ҳужумига учраган, уларнинг бош саҳифасида Anonplus белгиси жойлаштирилган эди. Интернетдаги маълумотларга кўра, Anonplus – ижтимоий тармоқ бўлиб, у Anonymous номли халқаро хакерлар гуруҳига тегишли ҳисобланади.

Ушбу хакерлар гуруҳи энди машҳур муҳандис ва тадбиркор, сайёрамиздаги энг бадавлат кишилардан бири бўлган Илон Маскка қарши уруш эълон қилди. Хакерлар уни Twitter’даги баёнотлари орқали биткоин курсига кучли таъсир кўрсатганликда, шунингдек, оддий меҳнаткаш кишиларнинг инвестицияларига нисбатан беписандликда айблашмоқда.

Anonymous гуруҳи эълон қилган сўнгги ролик Маскка қаратилган бўлиб, хакерлар унда тадбиркорнинг ўзига ва унинг Tesla компаниясига бир қатор айбловларини илгари суришган.

Илон Маскни хакерлар ўзини бошқалардан устун қўйишда айблашган: тадбиркор аввалроқ ўзини «Tesla техноқироли» деб, сўнг эса «Марс Императори» деб эълон қилган эди. Бундан ташқари, у доимий крипто-троллинг билан криптовалюталар курсини ўйнатиб, шу йўл орқали ишчилар синфи сармояларига зарар етказмоқда, дейди Anonymous.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан