Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Халқ таълими вазирлиги ходимлари 6 ойда «командировка»лар учун қанча маблағ сарфлагани маълум бўлди
13.07.2021 07:34,  
509

Халқ таълими вазирлиги ўз ходимларнинг хизмат сафарлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2021 йил 16 июндаги фармонида мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатларини расмий веб-сайтларига жойлаштириш ҳамда уларни ҳар чоракда янгилаб бориш белгиланган.

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 2021 йилнинг дастлабки ярим йиллигида жойларда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълимни ривожлантириш истиқболларини ўрганиш мақсадида ҳамда Ррспублика ишчи гуруҳлари таркибида вазирлик раҳбарияти ҳамда марказий аппаратининг мутахассис ходимлари 267 марта республиканинг турли ҳудудларига хизмат сафарларини амалга оширган.

Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур сафарлар учун 395,5 миллион сўм миқдорида харажат қилинган.

«Айтиш жоизки, хизмат сафарлари доирасида мактабларда яратилган шароитлар, таълим сифати, мактабларда таълим даражасини ошириш, таълим муассасаларининг ер майдонлари ва дахлсизлиги, улардан унумли фойдаланиш, мактаб биноларини соз ҳолатда сақлаш каби масалаларга эътибор қаратилган», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан