Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Халқаро фан олимпиадалари ғолибларига катта миқдорда пул мукофотлари топширилди
27.08.2020 15:12,  
388

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 27 август куни Халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устозларини бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилда масофавий тарзда ўтказилган халқаро кимё ва биология фан олимпиадаларида иштирок этган терма жамоамиз аъзолари юртимиз шарафини муносиб равишда ҳимоя қилди.

Хусусан, 25 июль куни масофавий тарзда ўтказилган нуфузли 52-Халқаро кимё олимпиадасида дунёнинг 60 давлатидан жами 235 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этди. Ушбу олимпиадада 4 нафар иқтидорли ўқувчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

24 август куни масофавий тарзда ўтказилган, дунёнинг 52 давлатидан жами 262 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этган 31-Халқаро биология олимпиадасида юртимиз шарафини 4 нафар иқтидорли ўқувчи ҳимоя қилиб, 1 та олтин ва 2 та кумуш медалларини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ёшлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қуйидаги миқдорларда бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

  • 1-ўрин (олтин медаль) учун — ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 (111 млн 500 минг сўм) баравари,
    • ўқитувчисига — 450 баравари (100 млн 350 минг сўм) миқдорида;
  • 2-ўрин (кумуш медаль) учун — ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 (66 млн 900 минг сўм) баравари,
    • ўқитувчисига — 250 баравари (55 млн 750 минг сўм) миқдорида;
  • 3-ўрин (бронза медаль) учун — ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 (44 млн 600 минг сўм),
    • ўқитувчисига — 150 баравари (33 млн 450 минг сўм) миқдорида бир марталик пул мукофотлари белгиланган.

Шунингдек, халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишлича қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, жорий йилнинг сентябрь ойида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Халқаро математика ва Халқаро информатика олимпиадаларида иштирок этиши режалаштирилган.

Маълумот учун:

  • 2019 йилда ўқувчиларимиз томонидан нуфузли Халқаро фан олимпиадаларида 2 та кумуш ва 6 та бронза медаллари қўлга киритилган, уларга ва уларнинг ўқитувчиларига жами 714 миллион сўм пул мукофоти топширилган.
  • Нуфузли халқаро олимпиадаларда медаль билан тақдирланган ўқувчилар Олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз имтиёзли равишда қабул қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан