Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Халқаро ислом академиясида имтиҳонга кириш учун яна бир имтиҳон жорий этилди
6.06.2020 14:46,  
629

«Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори (358-сон, 05.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон халқаро ислом академияси бакалавриатига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар учун дастлабки имтиҳондан ўтиш тартиби жорий этилади. Бунда, дастлабки имтиҳон натижаларига кўра абитуриентларни кириш имтиҳонларининг кейинги босқичларига (касбий (ижодий) имтиҳон ва тест синовлари) ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинади.

Қарор билан Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Академияга қабул давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари асосида амалга оширилади.

Академияга ўқишга қабул қилиш қуйидаги босқичларда ўтказилади:

  • дастлабки имтиҳон;
  • касбий (ижодий) имтиҳон ва кириш тест синовлари.

Дастлабки имтиҳон ҳар йили Академиянинг қабул комиссияси белгилайдиган муддатларда ўтказилади. Имтиҳонни ўтказиш жадвали имтиҳондан камида 10 кун аввал Академиянинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

Ҳужжатларни қабул қилиш, абитуриентлар билан суҳбатлашиш, дастлабки имтиҳонни топшириш жараёни видео ва аудио воситалар ёрдамида ёзиб олинади.

Дастлабки имтиҳон ёзма шаклда ўтказилади. Имтиҳон учун ажратилган вақт, шу жумладан ташкилий қисм ва ишларни топшириш вақти 3 соатни ташкил этади.

Дастлабки имтиҳонни қайта ўтказишга йўл қўйилмайди. Имтиҳон ўтказилгандан кейин 2 кун давомида натижалари эълон қилинади.

Дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентларга кириш тест синовларини Академияга ўқишга кириш учун белгиланган тартибда топширишга рухсат этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан