Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Халқаро молия тизимида Ўзбекистон бир поғона юқорига кўтарилди
3.02.2019 13:56,  
4

Ўзбекистон ўзининг молиявий кўрсатгичлари бўйича халқаро тўлов тизимида бешинчи категорияга ўтди, деб хабар қилмоқда Молия вазирлиги.

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти  (OECD) томонидан ҳар йили янгиланандиган рейтинги 200 дан ортиқ давлатларнинг бир неча молиявий кўрсатгичларини таҳлил қилиш асосида тузилади. Рейтингда биринчи гуруҳ – бу энг юқори тўлов қобилиятига эгабўлган давлатлар, еттинчи гуруҳ эса – энг паст.

МДҲ давлатлари орасида аксарият давлатлар 6 ва 7 гуруҳларда жойлашган. Фақат Россия – 4 гуруҳ, Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон – 5 гуруҳда. Ушбу гуруҳда шунингдек Туркия, Бразилия ва Вьетнам каби илдам ривожланиб бораётган давлатлар ҳам жой олган.

Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистон бир неча йиллар давомида 6 гуруҳдан чиқаришни сўраб мурожаат қилган, лекин фақат ўтган йилги кўрсатгичлар асоасида бунга имкон пайдо бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан