Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Халқаро қидирувда бўлган икки ўзбекистонлик Жанубий Кореядан экстрадиция қилинди
20.10.2021 16:05,  
219

Улар Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (ўғрилик), 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) белгиланган жиноятларни содир этганликда айбланган, деб хабар бермоқда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси.

Октябрда Сеул шаҳрида Ўзбекистондаги Интерпол ММБ, Тошкент вилояти ИИББ ва Жанубий Кореянинг Интерпол ММБ ходимлари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилган. Натижада халқаро миқёсда қидирувда бўлган 1991 йилда туғилган шахс ушланган.

Бундан ташқари, олинган маълумотларга асосан, Интерпол каналлари томонидан катта миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этгани учун қидирувда бўлган яна бир Ўзбекистон фуқароси 1957 йилда туғилган Ж.Н қўлга тушган.

«Қидирувдаги иккала шахс ҳам қўлга олиниб, Ўзбекистонга топширилди ва энди улар қилмишлари учун судда жавоб беришларига тўғри келади», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан