Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хайрия қилган тадбиркорларга қандай солиқ имтиёзлари бор?
24.04.2020 15:14,  
538

Аввал хабар қилганимиздек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Юсуф Назаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Тадбиркорлар ёки тадбиркорлик субъектлари қандай тартибдаги хайр-эҳсонни амалга оширса, қайси солиқлар бўйича қандай миқдорда имтиёзга эга бўлади?

Жавоб: Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 75-моддасига асосан, айрим солиқлар имтиёзлари белгилаш Президент қарорлари билан фақат белгиланган солиқ ставкасини камайтириш, лекин кўпи билан 50 фоизга камайтириш тарзида ва кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин.

Шунга мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари учун хайр-эҳсонни амалга оширган тақдирда, назарда тутилаётган солиқ имтиёзлари — улар қайси солиқ турлари бўйича берилиши ҳамда уларни қўллаш шартлари юзасидан Президент қарори қабул қилингандан кейин, навбатдаги брифингларда қўшимча маълумот берилади.

Савол: Хонадонимни ижарага олган фуқаролар карантин туфайли, ўз уйларига вақтинчага кетишди. Қачон қайтишлари номаълум. Бу ҳақида солиқ органларига ахборот беришим керакми ва қандай тартибда?

Жавоб: Жисмоний шахслар ўртасида тузилган кўчмас мулк ижара шартномалари ўн кундан кечиктирмай солиқ органларида ҳисобга қўйилади. Кўчмас мулк ижара шартномаси муддатидан олдин бекор бўлганда, кўчмас мулк ижара шартномасини вақтинча бекор қилингани ҳақида келишув ихтиёрий шаклда тузилади.

Ижарага берувчи кўчмас мулк ижара шартномасини вақтинча бекор қилингани ҳақидаги келишувни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш учун ўзининг шахсий кабинети ёки Давлат солиқ қўмитасининг My.soliq.uz солиқ хизматлари порталидаги “Ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш“ интерактив давлат хизмати орқали, белгиланган шаклдаги сўровномани тўлдириб электрон тарзда юборади.

Бунда, сўровномага кўчмас мулк ижара шартномасини вақтинча бекор қилинганлиги ҳақидаги келишув нусхаси бириктирилади. Келишув икки томонлама тасдиқланган бўлиши керак, чунки ўртада низо келиб чиқиши мумкин ва бундай ҳолатларда суд тартибида ҳал қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан