Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой АҚШ разведкасининг COVID-19 келиб чиқиши ҳақидаги хулосаларини ёлғон ва илмий жиҳатдан асоссиз деб атади
2.11.2021 08:42,  
95

Америка разведка ҳамжамиятининг ҳисоботида келтирилган коронавируснинг келиб чиқиши ҳақидаги хулосалар ишончсиз ва илмий асосга эга эмас. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Венбинга таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

30 октябрь куни эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, АҚШ разведка ҳамжамияти COVID-19 келиб чиқиши ҳақидаги иккита фаразга бир овоздан бўлмаса-да, ҳалигача ишонмоқда: вируснинг ҳайвондан инсонга табиий йўл орқали юқиши ёки «Ухандаги лаборатория иши билан боғлиқ ҳодиса».

Шунингдек, ҳисоботда коронавируснинг келиб чиқиши ҳақида якуний хулосага келиш учун Хитойнинг ёрдами зарурлиги айтилади.

«Бироқ Пекин текширувга тўсқинлик қилишда давом этмоқда, маълумотни ошкор қилишдан қочиб, айбни бошқа давлатлар, жумладан, АҚШга юкламоқда», — дейилади ҳисоботда.

Бунга жавобан Ван Венбин шундай деди: «Минг марта такрорланган ёлғон барибир ёлғонлигича қолади. Ушбу ҳисобот неча марта нашр этилмасин ёки қанча версиялар тўқиб чиқарилмасин, у илмий асосга эга бўлмаган, ишончсиз, бутунлай сиёсий хусусиятга эга ва ёлғон хабарларнинг моҳиятини ўзгартирмайди».

Унинг таъкидлашича, вируснинг келиб чиқишини ўрганиш «жиддий ва мураккаб илмий муаммо бўлиб, тадқиқотни фақат бутун дунё олимлари ҳамкорлик асосида олиб бориши керак ва фақат улар буни амалга ошира олади».

Дипломатнинг сўзларига кўра, Америка томони «сиёсий манипуляцияга берилиб кетган», бу эпидемияга қарши курашда глобал илмий ҳамкорликка фақат зарар етказиши ва бундан ҳам кўпроқ инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан