Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой Фаластинни, Эрони ҲАМАСни қўллаб-қувватлашга ваъда берди
16.05.2021 14:19,  
335

Эрон Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига Исроил билан курашида ҳар томонлама ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда Эроннинг Ислом инқилоби посбонлари корпусининг “Ал-Қудс” бўлинмаси қўмондони Исмоил Қоони ҲАМА етакчиларидан бири Исмоил Хания билан телефон орқали мулоқот қилганида айтиб ўтган — дея ёзмоқда 'Qalampir.uz'.

Хания Эроннинг ёрдами учун Ханияга миннатдорлик билдирган.

Шунингдек, Хитой Исроил билан низода Фаластинни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Покистон ТИВ раҳбари Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан суҳбатда Пекиннинг позициясини билдирган.

“Хитой келгусида ҳам фаластинликларни уларнинг қонуний ҳуқуқларини тиклашда, жорий муаммоларни сиёсий мулоқот йўли билан ҳал қилишни, БМТ, Араб давлатлари лигаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотини қатъий қўллаб-қувватлайди”, деган Ван И.

Пекин можарога БМТ аралашиши керак ва томонларни “икки давлат” тузиш принципи остида мулоқотга чақириш лозим, деб ҳисобламоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан