Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой ҳарбий самолёти Тошкентга инсонпарварлик ёрдамини олиб келди (видео+фото)
13.05.2020 18:15,  
479

Хитой Халқ Республикаси мамлакатимизга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Хитой ҳарбий авиацияси томонидан Тошкент халқаро аэропортига олиб келинган тиббиёт воситалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мутасаддилари томонидан қабул қилиб олинди.

Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги

Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, Хитой ҳарбий самолёти бортида жами 2,5 тоннага яқин 13 турдаги тиббиёт воситалари олиб келинди. Улар асосан юқумли касалликлардан ҳимояловчи тиббиёт ниқоблари, кўзойнаклар, махсус кийимлар, масофадан туриб тана ҳароратини ўлчовчи термометр, дезинфекцияловчи аппарат каби энг зарур буюм ва воситалардан ташкил топган. Мазкур инсонпарварлик ёрдамининг умумий миқдори 2 миллион Хитой юанига, яъни 2 миллиард 870 миллион сўмга яқин.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Тошкент халқаро аэропортида мазкур инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросимида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Цзянь Янь, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги ҳарбий атташеси, катта полковник Сюй Чанчжи йилдан йилга ривожланиб бораётган Ўзбекистон-Хитой алоқалари биринчи навбатда икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувларининг самараси эканини таъкидлади.

Фото: Мудофаа вазирлиги

– Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги халқаро ҳамкорлик ҳозирги эпидемия даврида икки халқнинг бир-бирига ўзаро кўмак беришга доим тайёрлигини кўрсатди, – дейди Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Цзянь Янь. – Хитой халқи карантин қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, қийин ва синовли дамларда ҳам эпидемияга қарши курашда махсус самолёт орқали ўзбек халқига ўз вақтида зарур инсонпарварлик ёрдамини етказгани бунга яққол мисолдир. Улуғ мутафаккир Алишер Навоий айтганидек, дўстинг узоқда бўлса ҳам, кўнгли яқин бўлади.

 

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан