Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ долзарб саволларга жавоб қайтарилди.
Савол: Хитой коронавируси аслида биологик қурол эканлиги ростми?
Жавоб: Расмий версия қуйидагича: янги вирус тарқалишининг манбаси тахминан Ухандаги денгиз маҳсулотлари, шунингдек, ёввойи ва экзотик ҳайвонлар (бўри, тулки, илонлар, кўршапалак ва ҳоказо) гўшти савдоси билан шуғулланадиган шаҳар бозори ҳисобланади.
Табиатда айнан кўршапалаклар коронавирус инфекциясининг асосий ташувчиси ҳисобланади.
Фикримча, коронавирус Хитой биологик қуроли эмас, чунки айнан Хитой ўз вақтида ушбу пандемиядан ўта жиддий азият чеккан.