Хитой Марсни ўрганиш бўйича биринчи миссиясини бошлади, дея хабар беради CGTN.
23 июль куни Хитой мамлакатдаги энг катта ракета ташувчи - Long March-5 ёрдамида Tianwen-1 зондини ишга туширди. Парвоз мамлакат жанубидаги Вэньчан вилоятидаги Вэньчан космодромидан амалга оширилди.
China has successfully launched a #Mars probe, aiming to complete orbiting, landing and roving in one mission, and taking the first step in its planetary exploration of the solar system. #Tianwen1 pic.twitter.com/GLY1FxUwUe
— China Xinhua News (@XHNews) July 23, 2020
Зонд Марсга етти ойдан кейин, 2021 йилнинг февралида етиб боради. У Марсда камида уч ой бўлади ва сайёра юзасини, унинг атмосфераси, ионосфераси ҳамда магнит қутбларини ўрганади. Хитойнинг Ойни ўрганиш дастури раҳбари Оуян Цзыюанянинг сўзларига кўра, аппаратнинг асосий вазифаси "қизил сайёра" даги ҳаётнинг мумкин бўлган белгиларини аниқлашдан иборат. Бундан ташқари, миссия у ердаги шароитнинг инсон ҳаётига мос келиши учун ўзгариши ёки ўзгармаслигини тушуниш учун имконият яратади.