Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой Ўзбекистонга юбораётган тестлар орқали коронавирус юқяптими?
13.07.2020 15:52,  
2798

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:

Савол: Хитойликлар юборган тестлардан коронавирус юқаётган экан шу гаплар ҳақиқатга тўғри келадими? Ҳаттоки баъзи давлатлар бу ҳолатларни аниқлабоқ, бу тестларни Хитойга қайтариб юборишган экан.

Жавоб: Биринчидан тест системаси - бу вирусга ўта сезувчан реактив бўлиб реактивга вирусни жойлаштириб бўлмайди. Шунинг учун Хитойликлар юборган тестлардан коронавирус юқаётганлиги ҳақидаги гаплар асоссиз, интернет оламидаги ёлғонлардан бири.

Тест системалардан касаллик юқмайди, бироқ, баъзан ушбу тестларнинг сезгирлиги паст бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда касаллик юқмаган тақдирда ҳам, касаллиги борларга «манфий», касаллиги йўқларга «мусбат» деган жавоб берилиши эҳтимоли бор. Шунинг учун амалиётда қўлланилишидан аввал барча тестлар сезгирлик нуқтаи назаридан текширувдан ўтказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан