Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой раиси Си Цзиньпин коронавирус ўчоғи бўлган Уханга келди (видео)
11.03.2020 12:08,  
777

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин 10 март куни маҳаллий ҳокимият органлари томонидан COVID-19 эпидемияси билан курашиш бўйича олиб борилаётган ишларни текшириш учун коронавирус ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳрига келди.

“РБК” хабар беришича, янги турдаги коронавирус эпидемияси 2019 йилнинг декабрь ойида Ухань шаҳрида тарқалди.

Кейинчалик Хитойнинг барча ҳудудларида, шунингдек, Япония, Таиланд, АҚШ, Франция, Италия, Россия, Эрон, Миср ва бошқа мамлакатларда коронавирусни юқтириш ҳолатлари аниқланди.

ХХР Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг маълумотларига кўра, мамлакатда COVID-19 коронавирусини 80 754 киши юқтириб олган, улардан 3136 нафари вафот этган ва деярли 60 минг киши даволанишга муваффақ бўлган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 112 427 киши коронавирус билан касалланган. Хитой Соғлиқни сақлаш ишлари бўйича давлат қўмитаси коронавирус энг камида 2020 йилнинг июнь ойига қадар тарқалишда давом этишини эълон қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан