Хитойда ичида йўловчилари бўлган автобус сув омборига тушиб кетиши оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда China Daily News хабар берди.
Ҳодиса Гуйчжоу вилоятида юз берди. Автобусда талабалар бўлган.
Нашрнинг хабар беришича, қутқарувчилар 36 кишини сувдан чиқариб олишга муваффақ бўлишган. 21 киши вафот этди, яна 15 киши турли хил тан жароҳатлари олди.
Айни пайтда воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда.