Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда коронавирус юқтириб олганларнинг 80 фоиздан ортиғи тузалиб бўлди
16.03.2020 18:49,  
1125

Хитойда янги турдаги коронавирус билан касалланганлар сони кундан кунга камайиб бормоқда. Ҳозир шифохоналарда 9898 бемор даволанмоқда, қарийб 84 фоиз бемор тузалиб кетди. Бу ҳақда Хитой соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълумотларига таяниб, РИА Новости хабар бермоқда.

Энг сўнгги маълумотларга кўра, Хитойнинг материк қисмида коронавирус ташхиси қўйилган одамлар сони 80 860 нафар, улардан 67 749 нафари соғайиб кетди. Бу жами беморларнинг 83,78 %ини ташкил этади.

Эпидемия бошлангандан бери, Хубей провинциясидан ташқари, бутун Хитой бўйлаб 13622 юқтириш ҳолатлари қайд этилган, улардан 114 таси ўлим билан тугаган, ўлим даражаси эса 0,87%. Хубей провинциясида эпидемиянинг марказида 67798 та инфекция ҳолати аниқланди, 3099 киши вафот этди, ўлим даражаси 4,57% ни ташкил этди.

Шу билан бирга, Хубей провинцияси Ухан шаҳрида ўлим даражаси 4,93% ни ташкил этди. Умуман олганда, эпидемия 3213 кишининг ҳаётига зомин бўлди, мамлакатда ўртача ўлим даражаси 3,97% ни ташкил этди.

ЖССТ 11 март куни дунёда янги коронавирус пандемиясини эълон қилди. ХХР Давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси 12 март куни мамлакатда эпидемиянинг энг юқори чўққиси ўтиб бўлганини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан