Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда сайёҳларнинг телефонига жосус дастурлар ўрнатилмоқда
3.07.2019 14:55,  
24

Хорижий нашрлар The New York Times, Süddeutsche Zeitung ва The Guardian журналистлари Хитой чегарачилари Қирғизистондан келган сайёҳларга тегишли бўлган телефонларга жосус дастурни ўрнатиш ҳолати юзасидан текширув ўтказишди.

Маълум бўлишича, хитойлик чегарачилар бу илова ёрдамида хорижий фуқароларига тегишли бўлган смартфонларни текшириши маълум бўлди.

Бу дастур BXAQ ёки Fēng cǎi деб номланади. Бу дастур контактлар, СМС-ёзишмалар, қўнғироқлар, календардаги ёзувлар, шунингдек, иловалар рўйхати ва ижтимоий тармоқдаги тахаллусларни таҳлил қилади.

Бу дастур экстремистик маълумотларни аниқлаш мақсадида барча файлларни текшириб, махсус серверга ҳисобот юборади. Кейинчалик бу маълумот ҳукуматга тақдим этилади.

ОАВларнинг маълумотига кўра, бу илова фақат Қирғизистондан Хитойга чегара орқали келган фуқаролар телефонларига ўрнатилмоқда.Текширув давомида “Иркештам-авто” назоратдан ўтиш пункти орқали Хитойга келган сайёҳлар телефонлар текширилиши ҳақида шикоят қилишган.

Чегарачилар телефон текшириш учун олишдан олдин уни блокдан чиқаришни сўрайди. Агар смартфор Android-платформада бўлса, жосуслик дастур ўрнатилади, iOS бўлса, телефон компьютерга уланиб, тўлиқ текширилади.

Текширув давомида иккита сайёҳ, шунингдек Süddeutsche Zeitung газетаси мухбири ўз телефонида бу дастур пайдо бўлганини аниқлади.

Чет эл фуқароларидан бирининг сўзларига кўра, у Хитойнинг ғарбий қисмида чегарани кесиб ўтган, унга бу дастурни ўрналиши ҳақида маълум қилишмади. Чегарачилар фақат “қурол, терроризм, порнография” маълумотлари текширилишини айтишган.

Журналистлар фикрига кўра, бу кузатув диний озчиллик, шу жумладан уйғур этник гуруҳи вакилларига қаратилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан