Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда учта фарзанд кўришга рухсат берилди
31.05.2021 15:50,  
109

Хитой ҳукумати оилаларга учта фарзанд кўришга рухсат берди, бу қарор ХХР Марказий қўмитаси Сиёсий бюросининг 31 май, душанба куни бўлиб ўтган мажлисида қабул қилинди, деб хабар қилмоқда "Синхуа" агентлиги.

Хабарда айтилишича, бундай қарор мамлакатдаги демографик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, аҳолининг тез қариши сабабли қабул қилинган.

Хитой 1979 йилдан 2015 йилгача "бир оила - бир бола" сиёсатини олиб борди. Унинг салбий оқибатларидан бири меҳнатга лаёқатли аҳолининг қисқариши эди. 2015 йилда мамлакатдаги ҳар қандай оилага икки фарзанд кўришга рухсат берилди. Шундан сўнг Хитой ҳукумати ХХРда туғилиш коэффициентининг рекорд даражада ўсишини қайд этди.

Аввалроқ, ХХР жамоат хавфсизлиги вазирлиги 2020 йилда Хитойда туғилиш ўтган йилга нисбатан 30 фоизга камайганлиги ҳақида хабар берганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан