Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойдаги коронавирус туфайли жаҳон бозорларидаги вазият ёмонлашмоқда
27.01.2020 17:01,  
988

Дунё бўйлаб сармоядорлар Хитой коронавирусининг тез тарқалиши билан безовталанишди. Душанба куни дунё бўйлаб фонд бозори кескин пасайиб кетди.

Хитой расмийлари маълумотларига кўра, якшанба куни (26.01.20) ҳолатига кўра, ҳалок бўлганлар сони 80 кишига етди, 2797 киши касалликка чалинган. Вирус жаҳон иқтисодиётида ўз ўрнига эга бўлган Сингапур, Жанубий Корея, Австралия, Канада, Франция, Япония, Малайзия ҳамда Вьетнамда ҳам аниқланган.

Мавзуга доир: Хитой почта жўнатмаларидан коронавирус юқадими?

Осиёдаги бир қатор бозорлар Ой янги йили (25 январ) туфайли ёпиқ бўлган бир шароитда Япониянинг Nikkei 225 индекси 2 фоиздан кўпроққа пасайиб кетди.

Danske Bank бош таҳлилчиси Allen von Mehren’нинг сўзларига кўра, Хитой иқтисодиёти қисқа муддатли зарбани қабул қилиб олади ва 2020 йилнинг I чорагида мамлакат ЯИМи 1 %га пасайиши кутилмоқда.

 “Ҳукумат қаттиқ чоралар кўраётганига қарамай, янги вирус тезроқ тарқалмоқда. Бу қачон назорат остига олинишини аниқлашга ҳали эрта, ”дейди von Mehren.

Олтин нархи 0.78 %га кўтарилиб Европа бозорларида бир унция олтин $1582.6 дан сотилмоқда.

Нефт нархи пасайишда давом этмоқда. Душанбага ўтар кечаси Brent баҳосидаги нефт баррели ноябрдан бери илк маротаба $60 дан пасайди. Трейдерлар катта нефт захиралари мавжуд бўлмаган шароитда нефтга бўлган талабнинг пасайиб кетишидан қўрқмоқдалар.

Danske Bank таҳлилчилари фикрича, бу инқироз Хитой хизмат кўрсатиш секторига жиддий зарба бўлади. Ҳозирда Хитой ЯИМининг 54 %ини хизмат кўрсатиш ташкил этади.

Эпидемиялар ривожланаётган бозорларга бундан аввал ҳам таъсир қилган — 2002-2003 йиллардаги SARS, 2009 йилдаги парранда гриппи, 2014 йилдаги Эбола касаллиги.

Охирги марта эпидемия туфайли ривожланаётган бозорлар 6 ойга ўсишдан тўхтаган эди. Бироқ ундан кейин ривожланиш жуда тезлашиб кетган.  

Мавзуга доир: Қозоғистон хитойликларга визасиз тартибни бекор қилди

Мавзуга доир: Хитой 10 кун ичида вирусга чалинганлар учун минг кишилик шифохона қурмоқчи (фото+видео)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан