Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойлик мутахассисларнинг бир гуруҳи водийда ишлаши маълум қилинди (видео)
20.04.2020 16:44,  
831

Аввалроқ, COVID-19 коронавируси билан курашда ўзбек халқига ёрдам бериш учун 15 нафар хитойлик консультантлар ва тиббиёт ходимлари Ўзбекистонга етиб келганини маълум қилган эдик.

Шифокорлар билан самолётда қиймати 290 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами ҳам келган. Хитой халқининг ёрдами ўз ичига 2 та ИВЛ аппарати, 55 мингта тиббий ниқоб, 5,5 мингта N95 ниқоблари, 2200 та ҳимоя кийимлари, 2000 та тест-системалари, 2200 та ҳимоя кўзойнаклари ва дори-дармонларни олади.

Хитой элчихонасининг хабар беришича, бугун 12:30да хитойлик мутахассисларнинг бир гуруҳи Фарғона водийсига йўл олдилар. У ерда улар 20 апрелдан 23 апрелга қадар ишлайди.

 

 

 

 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 20 апрел соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1582 нафарни ташкил қилмоқда.

Беморлардан 240 нафари соғайди, 5 нафари вафот этди.

 

 

 

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан