Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хива 2020 Туркий дунё маданияти пойтахти логотипи тасдиқланди
19.02.2020 16:18,  
129

Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ доимий кенгашининг 37-мажлисида 2020 йилда Хива шаҳри туркий дунё маданият пойтахти, деб эълон қилинган эди.

Хива шаҳрига бу мақомни бериш таклифи 2018 йил сентябрь ойида Қирғизистонда ўтказилган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VI саммитида билдирилган.

Туркий дунё маданият пойтахти сифатида ҳар йили Туркий тилли давлатлар шаҳарларидан бири танлаб олинади. 

2018 йил ушбу ном Туркиянинг Кастамону шаҳрига насиб этган бўлса, 2019 йилда эса бу мақомга Қирғизистоннинг Ўш шаҳри эгалик қилди. 

Маълумот ўрнида: Мазкур мақом Турксой халқаро маданияти ташкилоти томонидан берилади. Ташкилот Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон иштирокида 1993 йил 12 июлда ташкил топган. Ҳозирги кунда ушбу ташкилотга 6 та мамлакат аъзо. 

Унинг бош қароргоҳи эса Туркиянинг Анқара шаҳрида жойлашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан